Демократлар ва республикачилар ўртасида кечаётган муросасиз курашлар 2024 йилги президентлик сайлови натижаларига ҳам катта таъсир ўтказади.
Ҳозирда сайлов қуйидаги ўринлар учун ўтказилмоқда:
1. АҚШ Вакиллар палатасининг 435 ўрни учун – мутахассисларнинг фикрича 435 ўриндан атига 33 тасида кескин кураш бўлиши кутилмоқда. Қолган ўринлар учун курашда ким ғолиб бўлгани партияларнинг праймериз сайловларида аниқ бўлганлиги айтилмоқда.
2. АҚШ Сенатининг 34 ўрни учун – ҳозирда 9 нафар ўрин учун курашаётган номзодлар орасида баҳслар кескин тус олган. Республикачи ва демократларнинг ҳам партия ичидаги баҳслари бир бирига зиддиятли бўлиб қолмоқда.
3. Штат мерлиги учун кураш – АҚШлари субъектларнинг мустақил тузилмасидан ташкил топганлиги сабабли ҳам мерлик учун кураш федерал сайловлардаги энг муҳим воқеалардан бири ҳисобланади. Маҳаллий сиёсий элита ўз штатидаги ғалаба учун бор куч ва ғайратини сарфламоқда.
Сайловни молиялаштириш. АҚШ қонунчилигига кўра ҳар бир сайловчи сайлов жараёнларида сиёсий партияларни молиялаштириш ҳуқуқига эга. Ушбу оралиқ сайловлар АҚШ тарихида рекорд даражада қиммат сайлов бўлиб қолмоқда. Ҳисоботларга кўра жами 9,3 млрд. доллар сайловларни молиялаштириш учун сарфланган. 2018 йилги оралиқ сайловда бу кўрсатгич 7.1 млрд долларни ташкил этган эди. Шу вақтга қадар республикачилар 2,4 млрд. доллар демократлар эса 1,8 млрд. доллар тарғибот учун сарфлашгани айтилмоқда.
АҚШ сайловларини тадқиқ қилувчи институтлар тадқиқотларига кўра қимматли қоғозлар бозори, кўчмас мулк, нефть ва газ соҳаси, тиббиёт ва суғурта компаниялари фаол тарзда сайловларни молиялаштириб келмоқда.