Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри “Металлург” маданият маркази биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Фото: Тошкент вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати