• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МСК ишчи гуруҳи томонидан ҳудудларда олиб борилган ўрганиш ишлари ўз якунига етди
06.12.2022
566

Маълумки, Сайлов кодексининг 14-моддасига биноан Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайловни ўтказиш учун тузиладиган сайлов комиссиялари тизимига бошчилик қилади, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ушбу Кодекснинг ижроси устидан назоратни амалга оширади, унинг бир хил тарзда қўлланилишини таъминлайди. Шундан келиб чиқиб, МСК ҳудудларда Халқ депутатлари вилоят (шаҳар ва туман) Кенгашларига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларга сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Таъкидлаш жоиз, МСК ишчи гуруҳи томонидан 2022 йилнинг биринчи ярмида Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона, Наманган ва Андижон вилоятларида, октябрь ойи давомида Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги сайлов комиссиялари фаолияти ўрганилди.

Ўрганишлар давомида сайлов комиссиялари томонидан Сайлов кодекси нормаларининг бир хилда қўлланилиши ҳамда маҳаллий Кенгашларнинг бўшаб қолган ўринларига сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш амалиётини, шунингдек, сайлов жиҳозларининг сақланиш ҳолатига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, сайлов комиссиялари аъзоларининг шакллантирилганлиги, иш ҳужжатларининг юритилиши, жумладан сайлов комиссияси регламенти ва унга янги таҳрирдаги Сайлов Кодекси асосида ўзгартиш киритилганлиги, иш режаси, вазифалар тақсимоти, сайловларни ўтказиш муддатларига риоя қилиниши, календар режаси қабул қилинганлиги, участка сайлов комиссиясини ўз вақтида тузилиши, сайловчилар рўйхатини тайёрлаш, овоз бериш кунини ўтказиш ва натижаларни эълон қилишга қадар бўлган энг муҳим жараёнлар қандай амалга оширилаётганлиги ҳужжатлар асосида ўрганилди.

Аниқланган камчилик ҳамда ҳолатлар юзасидан сайлов комиссиялари аъзоларига кўрсатма ва тавсиялар берилди. 

Таъкидлаш жоиз, мазкур ўрганишлар якуни ва натижалари Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисларида ҳам кўриб чиқилади ва муҳокама этилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати