Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев тадбирни кириш сўзи билан очиб, Бош қомусимиз- Конституциямиз қабул қилинганлигининг 30 йиллиги билан барчани қутлади.
Таъкидланганидек, Конституциямиз билан “Асосий қонунимиз”, “Бош қомусимиз” деб самимий фахрланамиз. Уни болаликдан меҳр билан ўқиб-ўрганамиз, тарғиб қиламиз. Чунки бу меҳрнинг замирида ҳар биримизнинг ҳақ-ҳуқуқларимиз, мажбуриятларимиз, Ватанимизнинг порлоқ истиқболи мужассам. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ҳар бир моддаси, ҳар бир бандида халқимизнинг, ҳар биримизнинг тақдиримизга тааллуқли қоидалар битилган.
Тадбирда Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари ҳамда бир қатор Котибият ходимлари “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони билан тақдирландилар.