Навоий вилояти Навоий шаҳри «Ёшлар маркази» биносида халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссияси Раиси З.Низамходжаев иштирок этди.
Сайлов тўғридан тўғри, тенг ва яширин овоз бериш йўли билан амалга оширилди. Сайлов натижаларига кўра Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.
Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати