• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
2023 йил дунё бўйлаб ўтказиладиган сайловлар ҳақида маълумот
06.01.2023
902
(Америка қитъаси бўйича)

Антигуа ва Барбуда умуммиллий сайлови 18 февраль

18 февраль куни Антигуа ва Барбудада умумий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Куба парламент сайлови март ойида

Шу йилнинг март ойида Куба Республикасида Халқ ҳокимияти Миллий Ассамблеяси аъзоларини сайлаш учун парламент сайловлари ўтказилиши режалаштирилган.

Парагвай умуммиллий сайлови 30 апрель

30 апрель куни Парагвай Республикасида президент, Депутатлар Палатаси ҳамда Сенат аъзолигига сайловлар ўтказилади. Мазкур сайловда Президентликка номзодлар можаритар сайлов услубида, Депутатлар Палатасининг 80 нафар аъзоси ҳамда Сенатнинг 45 нафар аъзоси ёпиқ рўйхат асосидаги пропорционал сайлов услубида сайланади. 

Гватемала умуммиллий сайлови 25 июнь

25 июнь куни Гватемала Республикасида мамлакат президенти ва вице-президенти сайлови, Конгрессдаги барча 160 ўрин учун парламент сайлови, Марказий Америка парламентининг 20 аъзоси ўрни учун ҳамда мамлакатдаги 340 муниципалитетнинг мерлари ва кенгашларини сайлаш учун умуммиллий сайловлар бўлиб ўтади.

Аргентина умуммиллий сайлови 29-октабр

29-октабр куни Аргентина Республикасида президент, Миллий Конгресс аъзолари ва аксарият вилоятлар губернаторларини сайлаш учун умуммиллий сайловлар ўтказилиши режалаштирилган.

Америка Қўшма Штатлари губернаторлар сайлови 7 ноябрь

7 ноябрь куни Америка Қўшма Штатларида Кентукки, Луизиана ва Миссисипи штатлари губернаторлигига сайловлар ўтказилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, бошқа губернаторлик ўринлари бўшатилган тақдирда (штат қонунчилигига қараб) навбатдан ташқари сайловлар ўтказилиши мумкин.