• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЭЪЛОН
15.03.2023
730
2023 йил 16 март куни соат 11:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Ўзбекистон Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикасининг референдумига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга доир ташкилий масалалар, шу жумладан референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш календарь режасини тасдиқлаш, референдум округларини тузиш ва бошқа масалалар ўрин олган. 

Мазкур мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ҳамда YouTube платформаси орқали тўғридан-тўғри кузатиб боришингиз мумкин.

Шунингдек, ушбу мажлис “Ўзбекистон-24” ҳамда “УзРепорт” телеканаллари орқали жонли эфирда узатиб борилади.
 


Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати