• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЭЪЛОН
12.05.2023
446

2023 йил 13 май куни соат 10:00 да Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 1-уйда жойлашган “Маърифат маркази” (Симпозиумлар саройи) биносида Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади.

Мажлис кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

- Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларини тузиш;

- сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларини рўйхатга олиш;

- Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Мажлис тафсилотларини Марказий сайлов комиссиясининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда YouTube платформаси орқали кузатиб боришингиз мумкин.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати