Бугун куннинг иккинчи ярмида, Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг ваколатли вакиллари томонидан Марказий сайлов комиссиясига муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиш тўғрисида партия раҳбари томонидан имзоланган ариза, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан сиёсий партия рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги маълумотнома ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.