• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сиёсий партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига расман ижозат берилди
15.05.2023
1961

2023 йил 15 май куни Марказий сайлов комиссиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига бағишланган навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирок этдилар.

Мажлисда сиёсий партияларнинг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишига ижозат бериш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Сайлов кодексига мувофиқ Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Тадбиркорлар
ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этишга ижозат беришни сўраб тақдим қилган ҳужжатларини кўриб чиқиб, мазкур партияларга 2023 йил 9 июль куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида иштирок этиши учун ижозат берилди ва тегишли қарорлар қабул қилинди.

Шунингдек, мажлис доирасида, сиёсий партияларнинг ваколатли вакилларига сайловда иштирок этишга ижозат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда белгиланган намунадаги имзо варақалари бланкалари топширилди.

Мажлисда қабул қилинган қарорлар Марказий сайлов комиссиясининг веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда улар тўғрисидаги маълумотлар марказий матбуотда эълон қилинади.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати