• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Сиёсий партиялар президентликка кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш бўйича ҳужжатлар тақдим этишди
01.06.2023
1064

Жорий йил 1 июнь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий сайлов комиссиясига Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат қилдилар ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тақдим этдилар.

Эслатиб ўтамиз, кеча 31 май куни Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Ўзбекистон либерал-демократик партияси томонидан қонунчиликда белгиланган ҳужжатлар қабул қилиб олинган эди.

Марказий сайлов комиссиясининг ишчи гуруҳи ҳамда эксперт гуруҳлари қонунчилик талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тақдим этилган барча ҳужжатларни текшириб чиқади ҳамда тақдим этилган ҳужжатлар, шу жумладан номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари қонунчилик талабларига мувофиқ бўлса, Марказий сайлов комиссияси сиёсий партиялар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш ҳақида қарор қабул қилади.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати