• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги сайловларни кузатиш миссияси ташрифига доир
16.06.2023
1058

Мамлакатимизда бўлиб ўтиши кутилаётган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови муносабати билан жорий йилнинг 16 июнь куни Марказий сайлов комиссиясида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ижроия қўмитасининг сайловларни кузатиш миссияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сайлов қонунчилигидаги янгиликлар, Президент сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. Сайлов кампанияси тадбирлари Сайлов кодекси талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани таъкидланди.

Хусусан, сайлов комиссиялари аъзоларининг сайлов қонунчилиги ҳақидаги назарий билимлари ва амалий тажрибасини ошириш, сайлов жараёнига замонавий ахборот коммуникацион технологияларни жорий этиш, хотин-қизларнинг сайловлардаги ўрнини кучайтириш, имконияти чекланган фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилган ишларга тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, МДҲ кузатувчилари фаолиятини мувофиқлаштириш учун Тошкент шаҳрида миссиянинг штаби иш бошлайди ва кузатувларни ташкил этиш билан боғлиқ барча тадбирларни ўтказади. Миссия штаби вазифалари сайлов жараёни бориши ҳақида материалларни тўплаш, уларга ишлов бериш ва таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказишдан иборат.

Миссия вакиллари ўз навбатида қайд этиб ўтганларидек, 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнини кузатиб боришда ўз фаолиятини очиқ, ошкора ва объектив олиб боради.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати