• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Муддатидан олдин овоз бериш тўғрисида ахборот
02.07.2023
1710

Маълумки, сайлов куни ўз яшаш жойларида бўлиш имконига эга бўлмаган фуқаролар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқига эга.

Жорий йил 9 июлда бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз бериш 28 июнда бошланди.

2023 йил 1 июль ҳолатига жами 376 623 нафар сайловчилар муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқларидан фойдаландилар. Шундан мамлакатимиз ҳудудида – 275 592 нафар ва хорижда – 101 031 нафар сайловчи овоз берган.

Муддатидан олдин овоз бериш жорий йил 5 июлга қадар давом этади.