• eye Maxsus imkoniyatlar
Самарқанд вилоятида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайланди
25.01.2019
2427
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 25 январь куни Самарқанд вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов очди.

Қўшма мажлисда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 477 нафар депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб вилоят Кенгаши депутатлари Р.Холмуродов ва З.Шодиевалар сўзга чиқдилар.

Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати, Самарқанд вилоят ҳокими Турдимов Эркинжон Окбутаевич Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати