• eye Maxsus imkoniyatlar
Тошкент вилоятида бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўлиб ўтди
16.02.2019
2371
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорига асосан, жорий йил 16 февраль куни Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида халқ депутатлари Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Қўшма мажлисни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси котиби С.Курбанкулов очди.

Қўшма мажлисда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларининг 557 нафар депутатлари, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Оқсоқоллар Кенгаши томонидан тавсия этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб вилоят Кенгаши депутати Зарифа Эралиева, Зангиота туман Кенгаши депутати Дилором Ташмедовалар сўзга чиқдилар.

Олий Мажлиснинг Сенати аъзоси сайлови амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига тўлиқ риоя этилган ҳолда уюшқоқлик билан ўтказилди.

Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра халқ депутатлари Зангиота туман Кенгаши депутати Рихсиева Гулчехра Шовкатовна Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати