• eye Maxsus imkoniyatlar
Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари
31.07.2019
1108
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида 2019 йил 29-31 июлда “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”га бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Ўқув маркази ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан ҳамкорликда ўтказилаётган мазкур ўқув машғулотларда Сайлов кодексини сайлов жараёнида қўллаш амалиёти, сиёсий тадбир иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, округ ҳамда участка сайлов комиссияларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ва уни ўтказиш билан боғлиқ билимларни ошириш масалалари қамраб олинган.

Семинар-тренингда Адлия вазирлиги, Тошкент давлат юридик университети, Бош прокуратура академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Божхона институти, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент давлат аграр университети, Миллий гвардия ҳарбий техника институти ва бошқа таълим муассасаларнинг маъсул ходимлари ва профессор-ўқитувчилари эксперт-тренер сифатида қатнашмоқда.

Мазкур семинар-тренинглар кўзланган асосий мақсад жорий йилнинг декабрида бўлиб ўтадиган парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва ўтказишда округ ва участка сайлов комиссияларининг билим ва кўникмаларини оширишдан иборат. Таъкидлаш жоиз, ўқув семинарларида иштирок этган эксперт-тренерлар келгусида вилоят, туман шаҳар сайлов комиссиялари аъзоларининг сайловга оид билимларини оширишда кўмаклашади. Машғулотлар июль-декабрь ойларигача бўлган даврда сайлов жараёнининг барча босқичларини қамраб олган ҳолда босқичма-босқич ўтказилади.

 

Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати