• eye Maxsus imkoniyatlar
Ҳудудлардаги ўқув-амалий машғулотларга доир
07.08.2019
2026
Марказий сайлов комиссияси масъул ходимлари раҳбарлигида Республикамизнинг барча ҳудудларида сайлов қонунчилигини ўрганиш ва сайлов кампаниясини ташкил этиш борасида ўқув-амалий машғулотларга старт берилди.

Куни кеча Марказий сайлов комиссияси ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва Тошкент Давлат юридик университетида ўтказилган “Сайловларга тайёргарлик кўриш ва ўтказишнинг ташкилий-ҳуқуқий масалалари”га бағишланган семинар-тренингларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 400дан ортиқ ҳудудий экспертлар иштирок этган эдилар.

Бугунги кунда улар ўзлаштирган билимлари асосида бириктирилган ҳудудларда Марказий сайлов комиссияси масъул ходимлари раҳбарлигида сайлов қонунчилигини ўрганиш ва сайлов кампаниясини ташкил этиш борасида ўқув-амалий машғулотларни ўтказишга киришдилар.


Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати