МСК томонидан шу кунга қадар бундай баёнот берилмаган.
Шунингдек, хабарда келтириб ўтилганидек, Ўзбекистонда сайлов жараёнлари пропорционал тизимда эмас, балки мажоритар сайлов тизимида ўтказилади. Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга сайлов ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича кўппартиявийлик асосида ўтказилади.
Сайлов Кодексининг 36-моддасига асосан Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига биноан эълон қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда — декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади.
Марказий сайлов комиссияси сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилиш борасида оммавий ахборот воситаларини олдиндан хабардор қилади.
Барча саволлар юзасидан Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизматининг (матбуот хизмати раҳбари – Жаҳонгир Наҳанов) қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин: (71) 239-43-91, (71)239-15-72.
Марказий сайлов комиссияси
Матбуот хизмати