• eye Maxsus imkoniyatlar
Молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби
28.10.2019
2973
Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур қарор лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномани тасдиқлаш ва шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда.

 

Эътиборингизга ҳавола этилаётган мазкур қарор лойиҳаси билан “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги йўриқномани тасдиқлаш ва шу муносабат билан Марказий сайлов комиссиясининг айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги билан боғлиқ бир қатор қонун ҳужжатлари бекор қилинди ҳамда халқаро стандарларга жавоб берадиган ягона Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодекси ишлаб чиқилиб, жорий йилниг 25 июнидан эътиборан амалиётга тадбиқ қилинди.

Сайлов Кодекси қабул қилинган сўнг унгача бўлган барча сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ молиялаштириш масалаларини тартибга солувчи норматив ҳуқуқий ҳужжатлар манан эскирди ва уларни янгидан ишлаб чиқишга зарурат туғилди.

Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси, Бюджет кодекси ва «Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти, Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказишни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома ишлаб чиқилди.

Унда сайлов комиссиялари ва сиёсий партиялар томонидан сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш ҳамда маблағлардан фойдаланиш тартиби аниқ белгиланган.

Ушбу Йўриқнома лойиҳаси 7 боб, 48 банддан иборат бўлиб, унда сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш харажатларини режалаштириш юзасидан сайлов комиссиялари фаолиятини молиялаштириш, сиёсий партиялар харажатларини молиялаштириш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича давлат харидларини амалга ошириш, сайловларга тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш даврида сайлов комиссияси аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш, сайлов кампаниясида хайрия маблағларини ишлатиш, сайлов жараёнлари бўйича моддий қимматликлар ҳисоби ҳамда ҳисобга олиш ва ҳисобдорлик масалалари ёритилган.

Шунингдек, Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида комиссия аъзолари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби қуйидаги усуллар асосида амалга оширилади.

Жумладан,

Биринчи - сайлов комиссияларининг қарорига биноан комиссия аъзолари сайлов жараёни вақтида асосий иш жойидаги ишлаб чиқариш ва хизмат вазифаларидан озод этилади ҳамда сайлов учун ажратилган маблағлар ҳисобидан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда иш ҳақи тўловлари амалга оширилади.

Иккинчи - сайлов жараёнида комиссия аъзолари бўлган, лекин доимий иш жойига эга бўлмаган шахсларга, пенсионерларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ комиссия раисига
9-разряд бўйича, раис ўринбосарига 8-разряд бўйича, котиб ва комиссиянинг бошқа аъзоларига 4-разряд бўйича иш ҳақи ҳисобланади.

Учинчи - комиссиялари ҳамда иш берувчининг тегишли қарорлари асосида сайлов жараёни вақтида ходим асосий иш жойида иш ҳақи сақланган ҳолда ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан тўлиқ ёки қисман озод қилинади ва комиссия аъзоси сифатида сайлов ишларига жалб этилади.

Бунда, сайлов жараёнлари учун комиссия аъзоларига компенсация (овқатланиш, транспорт ва бошқа харажатларни қоплаш мақсадида) тўлови амалга оширилади. Компенсация миқдори харажатлар сметасида белгиланади.

Компенсация тўловларини амалга ошириш сайлов кунига уч кун қолганга қадар тўлиқ таъминланади.

Юқорида белгиланган асосий иш жойидаги ўртача ойлик иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда тўлов ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткасига мувофиқ иш ҳақи тўланганда сайлов комиссиялари аъзоларига компенсация тўловлари амалга оширилмайди.

Тўртинчи - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
6 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси фаолиятини такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ иш берувчиларга сайловларни ва референдумни ўтказиш даврида жамоатчилик асосида ишлаб келаётган туман ва шаҳарлар сайлов комиссиялари раиси, унинг ўринбосари ёки котибларига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар сайлов комиссияларининг тавсияларига кўра, ойлик маошига асосий иш жойи моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳисобидан
50 фоиз миқдорида устама белгилаш тавсия этилади.

Шунингдек, мазкур Йўриқномада сиёсий партиялар харажатларини молиялаштириш тартибларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, унга кўра молиялаштириш манбаи сифатида Давлат бюджети маблағлари кузда тутилган.

Сиёсий партияларнинг сайловда иштирок этишини молиялаштириш учун сийёсий партиялардан кўрсатилган номзодлар рўйхатга олинганидан кейинги иш кунидан кечикмаган ҳолда номзодлар сонига мувофиқ ҳажмда Маркзий сайлов комиссиясининг шахсий ғазна ҳисобварағидан сиёсий партияларнинг ҳисоб рақамига маблағ ўтказиб берилади.

Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига сайловларида сайловолди ташвиқоти учун ажратилган маблағларнинг бир номзод ҳисобига тўғри келадиган миқдорининг 30 фоизини сиёсий партия номзоднинг шахсий ҳисобварағига ҳисобдорлик шарти билан ўтказиб беради. Қолган
70 фоиз маблағлар умумпартиявий ва бошқа сайловолди ташвиқоти тадбирларига сарфлаш учун сиёсий партия ихтиёрида қолдирилади.

Номзодларнинг шахсий ҳисоб варағига ўтказилган маблағларнинг ишлатилиши бўйича номзодларнинг ёзма ҳисоботи сиёсий партиянинг тегишлича республика, вилоят, туман, шаҳар органларига тақдим қилинади.

Сиёсий партия белгиланган муддатларда фойдаланилмай қолган маблағлар қолдиқлари номзод ўз мақомидан маҳрум этилган ёки номзодликдан воз кечган ҳолларда, шунингдек, номзод этиб кўрсатган сиёсий партия ўз фаолиятини тўхтатган тақдирда Ммарказий сайлов комиссиясининг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади.

Сайлов кампанияси даврида ишлатилмаган маблағлар қолдиғи сайлов комиссиялари ва тегишли ҳокимлик органлари, шунингдек сиёсий партиялар томонидан сайлов натижалари эълон қилингандан кейин беш кунлик муддатда Марказий сайлов комиссиясининг шахсий ғазна ҳисобварағига қайтарилади ва ушбу маблағлар жамланиб уч банк иш куни мобайнида Давлат бюджетига қайтарилиши белгиланган.

Ҳурматли комиссия аъзолари, Қарор лойиҳаси ва унинг иловалари Сизларга етказилган, шу муносабат билан Сизлардан ушбу қарорни маъқуллаб овоз беришларингизни сўраймиз.

 

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг доимий аъзоси А.И.Ибодуллаев