• eye Maxsus imkoniyatlar
Омер Кожаман: Бу йилги сайлов Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади
20.12.2019
3233
Жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларида иштирок этиш учун мамлакатимизга турли давлатлардан халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотлар делегациялари ташриф буюрмоқда.

Жорий йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловларида иштирок этиш учун мамлакатимизга турли давлатлардан халқаро кузатувчилар, халқаро ташкилотлар делегациялари ташриф буюрмоқда.

Шу мақсадда Ўзбекистонга келган Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котибининг ўринбосари Омер Кожаман ЎзА мухбирига интервью берди.

– Сайлов муносабати билан Ўзбекистонда бўлиб турибмиз. Бу йилги парламент сайловлари “Янги Ўзбекистон – янги сайловлар” шиори остида ўтаяпти. Бунинг замирида ҳам катта маъно мужассам. Зеро, мамлакатингизда бўлаётган ўзгаришлар, ислоҳотлар ҳам шу шиорга мос давом этмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилиши туркий тилли мамлакатлар ўртасида дўстлик ва яхши қўшниликни мустаҳкамлаш, ҳудудда ва жаҳонда тинчликни сақлаш, хавфсизлик ва ўзаро ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистон жаҳонга юз тутмоқда. Бу ҳам юртингизда бўлаётган ислоҳотлар самарасидир. Бугун Марказий сайлов комиссияси раҳбарияти билан учрашдик. 22 декабрда бўладиган сайловларга тайёргарлик жараёни, сиёсий партияларнинг тарғибот-ташвиқот ишлари ҳақида, Ўзбекистонда сайлов қонунчилиги бўйича тўлиқ маълумотларга эга бўлдик. Бу йилги сайлов Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқади. Биз ҳар томонлама ҳамкорликка тайёрмиз.

 

Нурилло НАСРИЕВ, ЎзА