• eye Maxsus imkoniyatlar
Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси кузатувчилари Ўзбекистонда
20.12.2019
4554
20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов билан учрашув бўлиб ўтди.

20 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссиясида Туркий тилли давлатлар Парламент ассамблеяси бош котиби Алтинбек Мамаюсупов билан учрашув бўлиб ўтди.

Кенгаш экспертлари Марказий сайлов комиссиясининг таклифига биноан парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёни бўйича кузатувни амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Маркзий сайлов комиссияси котибияти раҳбари Х.Маматов билан суҳбат чоғида  Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари сайловларига тайёргарлик ишлари жамиятни демократлаштириш жараёнлари  тобора кенгайиб бораётган шароитда ўтказилаётгани таъкидланди. Миллий сайлов қонунчилиги тубдан янгиланиб, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги юксалмоқда,  сиёсий партиялар ва фуқаролик жамияти институтларининг роли мустаҳкамланиб,  сайловлар халқаро стандартларга мос – очиқ-ошкора ва шаффоф ўтиши учун барча шароитлар яратилаётир.

Таъкидлаш жоиз, Миссия сайлов жараёнининг бориши ҳақида материалларни тўплаш ва уларни таҳлил қилиш, сайлов қонунчилигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва телевизион дастурлар ҳамда босма ОАВда эълон қилинаётган сайловга оид материалларни мониторинг қилиш билан шуғулланади.

 

Маркзий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати