• eye Maxsus imkoniyatlar
Андижонда ногиронлиги бўлган сайловчилар учун қандай имкониятлар яратилган?
22.12.2019
1391
Бугунги сайлов жараёнида Андижон вилоятидан 21 минг нафардан зиёд ногиронлиги бор шахслар иштирок этмоқдалар. Улардан 2095 нафарини кўзи ожиз фуқаролар ташкил этади. Ногиронлиги бор шахсларнинг сайловларда фаол иштирокини таъминлаш мақсадида сайлов комиссиялари томонидан зарур шарт-шароитлар яратилди. Жумладан, барча сайлов участкаларининг биноларида махсус йўлакчалар (пандус) ташкил этилиб, овоз бериш учун алоҳида хоналар жиҳозланди.

— Кўзим ожиз бўлгани боис сайловга набирам билан бирга бориб, унинг иштирокида овоз бермоқчи бўлдим, — дейди Андижон шаҳрининг Ишчилар кўчасида истиқомат қилувчи Олтиной Каримова. — Сайлов участкасида эса кўзи ожизлар учун махсус Брайл алифбосидаги трафаретлар мавжуд экан. Мен каби ногиронлиги бўлган фуқароларга бундай шароитнинг яратилиши сайловларнинг демократик руҳда ўтишини таъминлайди.

Вилоятда ҳозирги кунда 56 нафардан зиёд 100 ёшдан ўтган табаррук инсонлар истиқомат қилади. Участка сайлов комиссиялари томонидан уларнинг сайлов ҳуқуқларини амалга оширишлари учун ҳам зарур чора-тадбирлар белгиланган.

Саминжон ҲУСАНОВ,