• eye Maxsus imkoniyatlar
Асли қувасойлик халқаро кузатувчи Ирина ЛУРЬЕ: "Ўзбекистондаги ўзгаришлардан лол қолдим"
22.12.2019
7882
Ўзим Ўзбекистонда, аниқроғи, Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида туғилганман. Бундан 30 йил олдин турмуш ўртоғим билан бирга Исроил мамлакатига кўчиб кетганмиз.

— Ўзим Ўзбекистонда, аниқроғи, Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида туғилганман. Бундан 30 йил олдин турмуш ўртоғим билан бирга Исроил мамлакатига кўчиб кетганмиз. Орадан шунча йил ўтиб, Ўзбекистонга келдим. Vesty.co.il интернет сайти вакили ва халқаро кузатувчи сифатида ташриф буюрдим. Сайловларга кўрилган тайёргарлик менда юқори таассурот қолдирмоқда. Умид қиламанки, бугунги қайноқ сайлов жараёнлари юқори даражада ўтади. Умуман олганда, Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларимни бир сўз билан таърифлай олмайман. Ўзгаришлар мени лол қолдирди.