• eye Maxsus imkoniyatlar
Биометрик овоз бериш синовдан ўтказилмоқда
22.12.2019
1374
Бу йилги сайлов жараёнларидаги яна бир янгиликлардан бири ҳудудлардаги айрим сайлов участкаларининг илк бор синовдан ўтказилган “DigID” (Digital Identifikation – рақамли идентификация) қурилмалари билан таъминланганидир.

Бу йилги сайлов жараёнларидаги яна бир янгиликлардан бири ҳудудлардаги айрим сайлов участкаларининг илк бор синовдан ўтказилган “DigID” (Digital Identifikation – рақамли идентификация) қурилмалари билан таъминланганидир.

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги 188-сайлов участкаларига биометрик идентификация қилиш қурилмалари ўрнатилган. Мақсад – ушбу қурилмалар ёрдамида номзодларга овоз беришда сайловчилар иштирокининг холислигига эришиш, жараёнларнинг шаффоф ва адолатли ўтишини таъминлашдан иборат.

Шунингдек, Фарғона вилоятининг 4 та ҳудуди – Фарғона шаҳридаги 681- ва 742-, Учкўприк туманидаги 212-, Олтиариқ туманидаги 886-сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари Марказий сайлов комиссиясининг расмий веб-сайти орқали тўғридан-тўғри видеотрансляция қилинмоқда.

— Олтиариқ туманининг 34-умумтаълим мактабида жойлашган 886- сайлов участкасида бугун онлайн тартибда видеотрансляция сабаб адолатли ўтаётган сайловларга сайловчиларимизда ҳеч қандай шубҳа-гумон қолмади, — дейди участка бошлиғи Дилбархон Мамадонова. — Тушлик пайти бўлишига қарамасдан участкамиздаги сайловда иштирок этувчи аҳолининг 68,6 фоиз участкамизга келиб ўзларига маъқул номзодларга овоз беришди.

Элёр ЭҲСОНОВ.

“Халқ сўзи”