• eye Maxsus imkoniyatlar
Фарғона вилояти ҳокими сайловлар ҳақида муносабат билдирди
22.12.2019
3751
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Марғилон шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида жойлашган 630–сайлов участкасида овоз берди.

 

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Марғилон шаҳридаги 32-умумтаълим мактабида жойлашган 630–сайлов участкасида овоз берди.

 

Ҳар қандай демократик давлатда сайловлар муҳим сиёсий воқеа ҳисобланади. Давлат ҳокимияти органларини сайлов орқали шакллантириш - мамлакатдаги конституциявий тузумнинг демократия тамойилларига асосланганлигини намоён этувчи кўрсаткичларидан биридир. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Сайлов кодекси ишлаб чиқилиб, қабул қилинди. Жорий сайловларнинг аввалгилардан энг муҳим фарқли жиҳатларидан бири ҳам шунда – сайловларнинг илк бор янги Сайлов кодекси асосида ўтказилишида.

 

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар бўлиб ўтаётган сайловда ҳар бир фуқаро ўзининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланиб, ўзи танлаган номзодлар учун овоз бермоқда. Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниев ҳам эрта тонгда ўзининг ҳудудидаги сайлов участкасига оила аъзолари билан келиб, муносиб номзодлар учун овоз берди.

Шу ерда вилоят ҳокими нуронийлар, илк марта овоз бераётган ёшлар билан бугун ўтказилаётган сайловлар ҳақида суҳбатлашди.

– Сайловларда одамларимизнинг кайфияти аъло даражада, – дейди вилоят ҳокими. – Ҳозирда вилоятимизда кўплаб халқаро ташкилот вакиллари ва кузатувчилар иш олиб боряпти. Ўзбекистоннинг янги тараққиёт босқичида янги сайловларни қандай ўтишини барча қизиқиш билан қараб турибди. Албатта бу жараён вилоятимизда фаоллик ва қонунчилик талаблари асосида ўтади.