• eye Maxsus imkoniyatlar
ОЛИС ТОМДИЛИКЛАР ҲАМ САЙЛОВДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТМОҚДА
22.12.2019
1312
Айни пайтда вилоятимизнинг барча ҳудудларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови уюшқоқлик билан ўтмоқда. Аҳолининг кўтаринки кайфияти, уларнинг жамиятдаги сиёсий жараёнларга бефарқ эмаслиги барчамизни қувонтиради, албатта.

Бундай муҳим жараёнларга олис ҳудудлар аҳолиси ҳам бефарқ эмас. Томди туманида яшовчи ватандошларимиз ҳам эрта тонгдан сайлов участкалари томон йўл олишди. Туманда 7537 нафар сайловчилар бор. Шулардан 144 нафари сайловда биринчи марта иштирок этаётган ёшлардир.

“Томдибулоқ” овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Каншайым Накипова 221-сайлов участкасида биринчилардан бўлиб овоз берган сайловчи.

-        Сайловда иштирок этаётганимдан жуда хурсандман. Чунки юртимизда бўлаётган янгиланиш ва ўзгаришлардан бизнинг олис ҳудудларимиз ҳам четда қолаётгани йўқ. Бугун биз сайлаётган депутатлар эртага шу ҳудудларни ҳам ривожланишига ҳисса қўшади деб умид қиламиз.

Халқаро матбуот маркази Навоий вилоят бўлими