• eye Maxsus imkoniyatlar
Сирдарёдаги тергов ҳибсхонаси: Биринчи марта маҳкум ва маҳбуслар ҳам овоз бердилар
22.12.2019
1324
Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига кўра қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкинлиги, ижтимоий хавфи катта бўлмаган,унча оғир бўлмаган жиноят содир этиб, эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда суд томонидан ҳукми қонуний кучга кирган маҳкум ва маҳбусларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиши белгилаб қўйилди.

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг Сайлов Кодексига кўра қамоқда сақлаш ва озодликдан маҳрум этиш жойларида сайлов участкалари тузилиши мумкинлиги, ижтимоий хавфи катта бўлмаган,унча оғир бўлмаган жиноят содир этиб, эҳтиёт чораси қўлланилган ҳамда суд томонидан ҳукми қонуний кучга кирган маҳкум ва маҳбусларнинг сайловда овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланиши белгилаб қўйилди.

—Бугун бўлиб ўтаётган сайловларда Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси 8-тергов ҳибсхонасида сақланаётган 230 нафар шахс сайлов қонунчилигидаги ана шу янги нормага биноан сайлов ҳуқуқидан тўла фойдаланди, — дейди 298-участка сайлов комиссияси аъзоси Шамсиддин Саитқулов. — Қонунга кўра участка сайлов комиссиямиз таркибига муассасадан ташқаридан ҳам, яъни маҳалла раиси ва фаолларидан иборат уч аъзо ҳам киритилди ва улар сайлов жараёнида иштирок этишди. Овоз бериш жараёни қонунда белгиланган барча талаблар асосида бўлиб ўтди.