• eye Maxsus imkoniyatlar
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛАЁТГАН ХАБАРЛАР ЮЗАСИДАН
23.12.2019
1550

Марказий сайлов комиссияси блогер Нозим Сафарининг “Телеграмм” каналида Тошкент шаҳри Сергели туманидаги участка сайлов комиссияси аъзолари томонидан овозларни санаб чиқиш жараёнида кузатувчилар ва сиёсий партияларнинг ваколатли вакиллари иштирокига гўёки тўсқинлик қилинаётгани ҳақидаги видеороликка эътиборни қаратди.

Ҳозирги вақтда, ушбу хабар Марказий сайлов комиссияси ва прокуратура органлари вакиллари томонидан ўрганилмоқда. Натижаси тўғрисида қўшимча ахборот берилади.