• eye Maxsus imkoniyatlar
Такрорий овоз беришда 1 миллион 978 минг 48 нафар фуқаролар  иштирок этди
06.01.2020
1495
Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди. Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди.

Жорий йилнинг 5 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 25та сайлов округларидаги 1 730 та сайлов участкасида такрорий овоз бериш бўлиб ўтди.

Ушбу сайлов участкаларида 3 миллион 147 минг 79 нафар фуқаролар Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган бўлиб, улардан 1 миллион 978 минг 48 нафари такрорий овоз беришда иштирок этди.

 

Демак, Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатига киритилган фуқароларнинг 62,8 фоизи такрорий овоз беришда иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 59-моддасига мувофиқ такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмасада, бироқ бу жараёнда ҳам 62,8 фоиз сайловчиларнинг иштирок этганлиги, фуқароларимизнинг сиёсий ҳуқуқий маданияти юксалиб, уларнинг янгиланаётган Ўзбекистонда янгитдан шакллантирилаётган парламент сайловларига бефарқ эмас эканликларини ҳамда мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли, одилона ва инсонпарвар сиёсатни қўллаб-қувватлашларининг яна бир бор исботи бўлди.

 

Такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади.

 

Такрорий овоз бериш жараёнини депутатликка номзодлар кўрсатган сиёсий партиялардан ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан жами беш мингдан ортиқ кузатувчилар кузатиб борди.

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитациядан ўтказилган мамлакатимиз ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ҳамда ҳудудий сайлов комиссияларидан аккредитациядан ўтган маҳаллий журналистлар сайловлар жараёнини фаол ёритиб бордилар.