• eye Maxsus imkoniyatlar
Қирғизистонда маҳаллий кенгашларга сайловлар қолдирилди
31.03.2020
1374
Қирғизистон Республикасида жорий йилнинг 12 апрель куни бўлиб ўтиши белгиланган Баткен, Жалолобод, Норин, Иссиқкўл, Чуй, Ўш вилоятлари ва Ўш шаҳри маҳаллий кенгашлари депутатлари сайловлари қолдирилди. 

Мазкур ҳолат дунёда  COVID-19 коронавируси тарқалиши билан боғлиқ бўлиб, 2020 йилнинг 22 мартидан бошлаб Қирғизистон Республикасида фавқулодда ҳолат режими амал қилмоқда.

Қирғизистон Республикаси Президентининг маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови билан боғлиқ жараёнларни тўхтатиш тўғрисидаги фармони ижроси юзасидан Марказий сайлов комиссияси Қирғизистон Республикаси Хавфсизлик Кенгаши қарори ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг буйруғини инобатга олган ҳолда, фавқулодда ҳолат даврида маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказишни тўхтатишга қарор қилди.

Фармонда ҚР Марказий Сайлов комиссиясига фавқулодда ҳолат режими тугаганидан кейин маҳаллий кенгашларга сайловлар санаси ва сайловлар билан боғлиқ тадбирларни қайтадан  бошлаш борасида таклиф бериш вазифаси топширилди.