• eye Maxsus imkoniyatlar
Россияликларнинг аксарияти конституцияга тузатишлар киритишни қўллаб-қувватлади
02.07.2020
2451
Жорий йилнинг 1 июль куни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 1 июль куни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.

Умуммиллий овоз бериши нафақат белгиланган санада, балки асосий санагача ҳам, 6 кун давомида - 25-30 июнь кунлари ҳам ўтказилди. Бунинг боиси, коронавирус пандемияси шароитида овоз берувчиларга қулайлик яратиш ва инфекция тарқалиб кетишининг олдини олишдан иборат бўлди.

Барча овозларни ҳисоблаш 1 июлда  Россия вақти билан 20:00 дан сўнг амалга оширилган.

РИА Новости ахборот агентлиги маълумотига кўра, Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси  баённомаларни 100 фоиз кўриб чиқиши якунига биноан, сайловчилар рўйхатига киритилган 67,97 фоиз россия фуқароси РФ Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умумроссия овоз беришида иштирок этган.

Россия конституциясига таклиф этилган тузатишлар бўйича овоз берганларнинг 77,92 фоизи конституцияга тузатишлар киритишни қўллаб-қувватлади.

Россия қонунчилигига кўра, тузатишлар кучга кириши учун уларни овоз берувчиларнинг ярмидан кўпроғи қўллаб-қувватлаши керак эди. 

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати