• eye Maxsus imkoniyatlar
Фарғона вилоятида ҳам бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари Фарғона вилояти Кенгаши депутатлари сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди
12.09.2020
1149
Фарғона вилоятида халқ депутаталри маҳаллий Кенгашларига сайланган жами 627 та депутатлардан, бугунги кунга келиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашидан 3 нафар, халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларидан 19 нафар, жами 21 нафар депутатларнинг турли сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган бўлиб, пандемия муносабати билан бўшаб қолган ўринларга сойловини ўтказиш имконияти бўлмаган.

Фарғона вилоятида халқ депутаталри маҳаллий Кенгашларига сайланган жами 627 та депутатлардан, бугунги кунга келиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашидан 3 нафар, халқ депутатлари туман-шаҳар Кенгашларидан 18 нафар, жами 21 нафар депутатларнинг турли сабабларга кўра депутатлик ваколатлари муддатидан олдин тугатилган бўлиб, пандемия муносабати билан бўшаб қолган ўринларга сойловини ўтказиш имконияти бўлмаган.

Куни-кеча вилоят коронавирусга қарши кураш бўйича ишларни мувофиқлаштириш комиссиясиининг “Фарғона вилоятида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини ўтказишга рухсат бериш тўғрисида”ги масала бўйича йиғилиши ўтказилди ва сайловларга рухсат берилди.

Сайлов кодексининг 93-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2020 йил 26 августдаги 1033-сонли қарори ҳамда Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2020 йил 9 сентябрдаги 84/16-6 сонли қарорига мувофиқ, 2020 йил 11 октябрь якшанба куни Фарғона вилоятида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари сайлови бўлиб ўтади.
 

Мазкур сайлов қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда, халқаро сайлов стандартларига тўла мувофиқ равишда, юқори демократик савияда тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш, шунингдек, фуқароларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларига эркин сайлаш ва сайланиши билан боғлиқ конуституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, сиёсий партияларнинг давлат ҳокимияти вакиллик органларини шакллантириш жараёнида фаол иштирок этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 20-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари Фарғона вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссиясининг тегишли қарори қабул қилинди.
 

Унга кўра, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича барча ишлар сайлов комиссиялари томонидан сайлов тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ равишда амалга оширилади.
 

Шунингдек, Сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича энг муҳим талаблар ва мақсадли вазифалар этиб:

– сайлов тўғрисидаги қонунчиликнинг қоидаларини сайловчиларга кенг тушунтириш, фуқароларни депутатликка номзодларнинг сайловолди дастурлари, уларнинг ишчанлик ва ахлоқий фазилатлари билан таништириш, сайловчиларнинг бўлажак сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнидан хабардорлигини ошириш бўйича самарали ахборот-таҳлил ишларини ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш;

– сиёсий партияларга ва депутатликка номзодларга ўз сайловолди дастурларининг қоидаларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар яратиб бериш;

– сайлов кампаниясининг барча иштирокчилари томонидан амалдаги қонунчилик талабларига оғишмай ва сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида ва ушбу чора-тадбирлар режасида белгиланган сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби қуйи сайлов комиссиялари, шунингдек, барча давлат органлари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмалари, меҳнат жамоалари ва ҳарбий қисмлар, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг раҳбарлари ижро этиши учун мажбурий ва бир хил ҳисобланиши белгиланди.

Бундан ташқари, Фарғона вилоятида бўшаб қолган ўринларга Халқ депутатлари вилоят, туман-шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловини молиялаштириш ва ҳимоя воситаларини харид қилиш бўйича Ишчи гуруҳ таркиби ҳам тасдиқланди.
 

Бир сўз билан айтганда, бўлажак сайловга вилоятда тайёргарлик қизғин давом этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати