• eye Maxsus imkoniyatlar
Сайлов комиссияларига пандемия шароитида сайловларни режалаштириш ва ўтказишда кўмаклашиш
25.09.2020
1235
Жорий йилнинг 23 сентябрь куни мазкур онлайн тадбирнинг “Сайлов комиссияларига пандемия шароитида сайловларни режалаштириш ва ўтказишда кўмаклашиш” мавзусига бағишланган иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Аввал хабар берганимиздек, Халқаро парламент тадқиқотлари маркази томонидан сайловларни бошқаришда COVID-19 муаммоларини бартараф этиш йўлларига бағишланган халқаро вебинар ташкил этилган эди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни мазкур онлайн тадбирнинг “Сайлов комиссияларига пандемия шароитида сайловларни режалаштириш ва ўтказишда кўмаклашиш” мавзусига бағишланган иккинчи босқичи бўлиб ўтди. Унда, коронавирус пандемияси даврида сайлов жараёнларини диагностикаси қилиш, сайловларни техник баҳолаш, сайлов ташкилотчилари малкасини ошириш, сайловчиларни рўйхатга олиш ва иштирокини таъминлашда қулайлик яратиш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш каби масалалар муҳокама этилди.

Онлайн анжуманда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баходир Юнусов ҳам иштирок этди.

Вебинарда Халқаро сайлов тизимлари жамғармасининг амалий тадқиқотлар ва ўқув маркази Бош илмий ходими Доктор Фернанда Бурилнинг “COVID-19 шароитида сайловларни бошқариш органларининг барқарорлигини режалаштириш”, Жанубий Африка Марказий сайов комиссияси бош директори ўринбосари Масего Шебурининг “Пандемия ва сайловни бошқариш органлари учун режалаштиришнинг барқарорлигини кафолатлаш”, «Democracy Counts» компаниясининг Бош ижрочи директори Саймон Вердоннинг “Сайловларни ташкиллаштиришда пандемияга қарши курашиш ва сайловни бошқариш органлари учун сайлов қонунчилигини таъминлаш” мавзуларидаги маърузалари тингланди.

Вебинар давомида пандемия шароитида сайловларни ўтказишда асосий эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳақида кўргазмали слайдлар орқали қизиқарли маълумотлар берилди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати