• eye Maxsus imkoniyatlar
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси бошчилигидаги делегасия Қозоғистонда бўлиб ўтадиган сайловларни кузатиб бормоқда.
09.01.2021
1110
Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. 

Аввал маълум қилганимиздек, шу йилнинг 10 январь куни Қозоғистон Республикаси Парламенти Мажлиси депутатларининг навбатдаги сайловлари бўлиб ўтади. 

Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси 400га халқаро кузатувчиларни аккредитациядан ўтказган. 

Сайлов жараёнларида  ШҲТ, МДҲ, Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ташкилоти каби халқаро ташкилотлар, шунингдек, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркия, Индонезия, Ўзбекистон, Россия, Хиндистон, Испания, Норвегия, Франция, Чехия, Германия каби давлатлардан кузатувчилар иштирок этмоқда.

Сайлов жараёнларини халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги делегация ҳам кузатиб бормоқда. 

Делегация аъзолари  Нур-Султон ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларида сайлов жараёнларини кузатишни бошладилар.

Маълумот учун: Сайловларда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 11 миллиондан ортиқ Қозоғистон фуқаролари иштирок этади. Овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 7.00 дан 20.00 гача давом этади.