• eye Maxsus imkoniyatlar
Арманистон Республикасида парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда
20.06.2021
1191
Бугун Арманистон Республикасида Миллий Мажлис депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.

Бугун Арманистон Республикасида Миллий Мажлис депутатлари сайлови бўлиб ўтмоқда.

Сайлов участкалари маҳаллий вақт билан соат 08:00да ўз ишини бошлаган.Умумий ҳисобда очилган 2008 та участкадан 479 таси пойтахт Ереванда, 1529 таси эса ҳудудларда жойлашган. Мамлакатда  2,6 миллионга яқин сайловчи рўйхатга олинган.

Эслатиб ўтамиз  Ўзбекистон Республикаси делегацияси, жумладан Марказий сайлов комиссияси вакиллари МДҲ, МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси ва ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуҳуқлари бўйича бюроси кузатувчилар миссиялари таркибида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этмоқда.

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати