Мақолалар
21.10.2022
Мамлакатимизда “Инсон қадри учун” эзгу ғояси атрофида бирлашиб, юксак мақсад — демократик ва эркин янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида собитқадамлик билан амалга оширилаётган кенг қамровли ва жадал ислоҳотларни халқимиз ҳар томонлама қўллаб-қувватламоқда. Бу — нафақат миллий, балки хорижий мамлакатларнинг нуфузли давлат ва сиёсат арбоблари, атоқли олимлари, экспертлари ҳамда мутахассислари томонидан ҳам кенг эътироф этилган ёрқин ҳақиқатдир.
10.06.2022
Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ ДИИҲБ) яқинда ўз расмий сайтида 2021 йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ДИИҲБ сайловни кузатиш бўйича миссиясининг якуний ҳисоботини эълон қилди. Шу муносабат билан ЕХҲТ ДИИҲБ делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи кутилмоқда.
19.03.2022
Йил фаслларининг алмашиниши, қаҳратон қишнинг баҳорга ўрин бўшатиб бериши, қиш бўйи мудраб ётган далаларда тафт пайдо бўлиб, сепилган уруғларнинг аста-секин ниш отиши табиий мувозанатга асосланган. Инсоннинг бутун ҳаёти шу мувозанатда ўз ифодасини топади десак, муболаға бўлмайди. Сув ва қуруқлик, кун ва тун, тоғлару ялангликлар ўртасида илоҳий бир мувозанат бор. Унинг бошида йилда бир келадиган Наврўз туради.
07.12.2021
Сайлов кaмпаниясида Марказий сайлов комиссияси ва сиёсий партия ўртасида мулоқот олиб бориш, талаб этилган ҳужжатларни тақдим қилишни ташкилий равишда тартибга солиш учун ваколатли вакил фаолияти йўлга қўйилади.
30.11.2021
Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларнинг “Мустақил давлатлар ҳамдўстлигига иштирокчи давлатларда демократик сайловлар, сайловга доир ҳуқуқлар ва эркинликлар стандартлари тўғрисидаги конвенция”сида (Кишинев, 2002 йил 7 октябрь) “Демократик сайловлар халқ ҳокимияти ва иродасининг бевосита юксак ифодаларидан бири, сайланадиган давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, бошқа халқ (миллий) вакиллик органлари, сайлов йўли билан тайинланадиган мансабдор шахсларнинг пойдевори” эканлиги белгилаб қўйилган.
29.11.2021
XIX асрнинг сўнггида бошланган сиёсий жараёнларда мамлакатимиз ҳудудида ташкил топган сиёсий партиялар, ҳаракатлар ва уларнинг фаоллари — илк маҳаллий аҳоли орасидан етишиб чиққан депутатларимиз, уларнинг фаолияти ҳақида кўпчилик етарлича маълумотга эга эмас. Шу боис бугун юртимиз ҳудудида илк сиёсий партияларнинг вужудга келиши ва биринчи депутатларимиздан Абдувоҳид Қориев ҳақида тўхталамиз.