• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Мақолалар
Демократик сайловларни фуқаролик жамияти институтларининг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хусусан, бу жараёнда нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари алоҳида ўрин тутади. Улар сайловларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминловчи муҳим омил ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Сайлов Кодексининг 14-бобида Сенатни шакллантириш тартиби белгиланган бўлиб, унга кўра Сенат аъзоларини сайлаш билан боғлиқ жараёнларни амалга ошириш қоидалари акс эттирилган.
Ўзбекистонда гендер тенглиги ва хотин-қизларнинг сиёсий жараёнлардаги иштироки тобора ортиб бормоқда. Шубҳасиз, бу ҳолат сайлов жараёнларида ҳам кузатилмоқда.
Оммавий ахборот воситалари аҳолига турли даражадаги сайловлар ҳақидаги янгиликларни етказиш орқали сайловларни кузатишни осонлаштиради.
Жорий йилнинг 24 октябрь куни мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқеа - Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўлиб ўтди. Муқобиллик асосида ва қизғин рақобат муҳитида ўтган сайловда Шавкат Мирзиёев сайловчиларнинг энг кўп – 80,12 фоиз овозини олиб, ишончли ғалаба қозонди.
Ёш авлод вакилларининг, айниқса, қишлоқ ёшларининг билим олиши, илм-фанга эътиборини кучайтириш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этиши учун янада кенг шароит яратиш доимий эътибор талаб қиладиган устувор вазифалардан биридир.
Мамлакатимизда жорий йил 24 октябрда бўлиб ўтадиган Президент сайловига ҳам саноқли кунлар қолди. Сайлов очиқ-ошкора, демократия тамойиллари асосида ўтишида оммавий ахборот воситаларининг ўрни катта. Ана шу жиҳатлар эътиборга олиниб, Марказий сайлов комиссияси томонидан бугунги кунгача 1419 нафар маҳаллий ва 146 нафар хорижлик журналистлар аккредитациядан ўтказилди.
Бугунга келиб замонавий ахборот технологияларининг сайлов жараёнига таъсири ҳам сезиларли даражада ошди. Сўнгги йилларда сайлов амалиётида ахборот-коммуникация технологияларининг янги имкониятларидан фойдаланиш бўйича муайян тажриба тўпланди. Бу фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг Ўзбекистон Конституцияси ва миллий қонунчиликка, халқаро сайлов стандартларига мувофиқ, амалда таъминланишига замин яратмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг ҳал қилувчи босқичи - сайловолди ташвиқоти кампанияси қизғин паллага кирди.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга йўналтирилган изчил ва тизимли ишлар ўзининг янги босқичига қадам қўйди. Округ сайлов комиссиялари томонидан участка сайлов комиссияларининг аъзолари таркиби тасдиқланди ва иш бошлади.