Мақолалар
03.12.2019
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлигига шу йил 22 декабрь куни бўладиган сайлов кампаниясининг муҳим босқичларидан бири — сайловолди ташвиқоти давом этмоқда. Унинг аҳамияти, шакл ва тартиби ҳақида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Ўқув маркази директори, юридик фанлар доктори, профессор Шуҳрат Файзиев билан суҳбатлашдик.
25.11.2019
Жорий йилнинг 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайлов ўзининг қизғин палласига кирди. Яъни сиёсий партияларнинг сайловолди ташвиқоти бошлаб юборилди. Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Раиси Мирзо-Улуғбек АБДУСАЛОМОВ билан суҳбатимиз шу ва сайлов кампаниясининг бошқа муҳим жиҳатлари хусусида бўлди.
16.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг Халқаро матбуот марказида ташкил этилган “Call-centr”да иш қизғин. 1197 қисқа рақамли бепул телефон қўнғироқлари орқали мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан тушаётган кўпдан-кўп мурожаатлар - шу йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари маҳаллик кенгашларга бўладиган сайловларга жамоатчиликнинг қизиқиш тобора ортиб бораётдан яна бир далолат.
16.11.2019
Юртимиз сайлов тизимидаги муҳим янгиликлардан бири — сайлов жараёнларига замонавий ахборот технологияларининг жорий этилиши билан боғлиқ. Марказий сайлов комиссияси Ишларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи, юридик фанлари бўйича фалсафа доктори Ҳасан АБДУРАҲМОНОВ билан шу ҳақда суҳбатлашдик.
02.11.2019
Мамлакатимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловларни очиқ, шаффоф ва мустақиллик принциплари асосида ўтказишда халқ ҳокимияти ва сиёсий плюрализмнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва сайлов тизимини босқичма-босқич модернизациялаш бўйича тегишли чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
01.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Конституциянинг 58-моддасига кўра, давлат жамоат бирлашмаларининг манфаатларини таъминлайди, уларга ижтимоий ҳаётда иштирок этиш учун тенг ҳуқуқий имкониятлар яратиб беради.
31.10.2019
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг муқаддимасида Конституция инсон ҳуқуқларига содиқликни эълон қилиб, демократияга садоқатни намоён қилиб, халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб қабул қилинганлиги кўрсатилган.
31.10.2019
Ўзбекистон катта сиёсий жараён – Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари депутатлигига ўтказиладиган сайловлар арафасида турибди. Сайловлар мамлакатда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар, яқин ва олис истиқбол учун белгилаб олинадиган стратегик тараққиётнинг дастурий вазифаларини амалга оширишда катта аҳамият касб этади.
30.10.2019
Ўзбекистондаги ислоҳотлар дунё ҳамжамияти эътиборида экан, фуқаролик жамиятини ривожлантириш, хусусан, фуқароларнинг давлат ва жамият ишларини бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг янада очиқлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар алоҳида аҳамиятга эга.
29.10.2019
2019 йил 22 декабрь – мамлакатимиз ҳаётидаги беш йилликнинг муҳим саналаридан бири. Шу куни республикамиз парламентига сайловлар бўлиб ўтади. Кураш майдонига кирган беш партия жадал ҳаракатни аллақачон бошлаб юборган. Партияларнинг сайловолди кампанияси чинакам “жанг”га айланяптими? Шундан келиб чиқиб, бўлажак сайловга дастлабки баҳони бериш мумкин.