Янгиликлар
14.08.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси вакиллари халқаро вебинарда иштирок этдилар.
10.08.2020
2020 йил 9 август куни Белорусь Республикасида Президентлик сайловлари бўлиб ўтди
08.08.2020
Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, шу жумладан инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва эркинликларининг кафолати сифатида мустақил, адолатли ва холис суд-ҳуқуқ тизимини шакллантириш борасида ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа даҳлсиз ҳуқуқлари энг олий қадрият эканлиги эътироф этилган. Бу ҳуқуқларни таъминлашда судлар алоҳида муҳим ўрин эгаллайди.
01.08.2020
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси – Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг 73 ёшда вафот этгани тўғрисидаги хабар барчамизни чуқур қайғуга солди.
24.07.2020
2020 йил 23 июль куни “Тараққиёт стратегияси” маркази ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Конрад Аденауэр жамғармаси ва ЕҲҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори ҳамкорлигида Давлат дастурининг биринчи йўналиши – Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштириш йўналиши бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг ярим йиллик ижроси натижаларига бағишланган халқаро онлайн давра суҳбати видеоконференция шаклида ташкил этилди. Унда, Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзоси Баходиржон Юнусов иштирок этди.
17.07.2020
Давлатимиз раҳбари алоҳида таъкидлайдики, “дунё ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллашни мақсад қилиб қўйган ҳар қайси давлат аввало, ўз халқининг миллий тили ва маданиятини асраб-авайлашга, ривожлантиришга интилади”.
16.07.2020
Бугун, 16 июль куни, Марказий сайлов комиссияси доимий асосда ишловчи аъзоси, Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси аъзоси Гульноза Раҳимова комиссиянинг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
11.07.2020
Жорий йилнинг 10 июль куни Сингапурда парламент сайловлари бўлиб ўтди.
02.07.2020
Жорий йилнинг 1 июль куни Россия Федерацияси Конституциясига тузатишлар киритиш бўйича умумроссия овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтди.
29.06.2020
2019 йил 22 декабрь куни “Янги Ўзбекистон-янги сайловлар!” шиори остида ўтказилган Парламент ва маҳаллий Кенгашларга сайловлар юқори савияда ва кўтаринкилик билан ташкил этилди ва бу хорижий давлатларнинг кузатувчилари томонидан ҳам юксак баҳоланди.