• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ ПРEЗИДEНТИ САЙЛОВИДА ОВОЗ БEРИШ ТАРТИБИ
30.05.2023
1202

Овоз бериш сайлов куни соат 8:00 дан 20:00 гача ўтказилади.

1.Сайлочи овоз бериш биносига келгач, участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади.

2.Сайловчилар рўйхатига имзо қўяди.

3.Шундан кейин, фуқарога сайлов бюллетени берилади.

4.Бюллетень сайловчи томонидан яширин овоз бериш кабинаси ёки хонасида тўлдирилади.

5.Фуқаро сайлов бюллетенида ўзи ёқлаб овоз бераётган номзоднинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “➕” ёки “✔️” ёхуд “❌” белгисини қўяди.

6.Сайлов бюллетенини тўлдиргандан кейин овоз берувчи уни сайлов қутисига ташлайди.

7.Бюллетенни қутига ташлаганидан сўнг сайловчи чиқиш томон йўл олади.

Сайлов бюллетенини тўлдириш вақтида сайловчидан бошқа шахсларнинг кабина ёки хонада ҳозир бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил тўлдириш имконига эга бўлмаса, ўз ҳохишига кўра, участка сайлов комиссия таркибига кирадиган шахслардан, кузатувчилардан бошқа бирон кишини кабина ёки хонага таклиф қилишга ҳақли.

Айрим сайловчилар соғлигининг ҳолатига ёки бошқа сабабларга кўра участка сайлов комиссияси биносига кела олмаган тақдирда, уларнинг илтимосига кўра участкага сайлов комиссияси овоз беришни ана шу фуқаро турган жой бўйича, кўчма овоз бериш қутиларидан фойдаланиб ташкил этади.