• eye Махсус имкониятлар
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
ХОРИЖДА ОВОЗ БEРИШ
30.05.2023
1232

Хориждаги сайлов участкалари Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилади.

Чет давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари сайловчилар рўйхатига кириш учун сайловдан 15 кун олдин ёзма шаклда хориждаги сайлов комиссияларига ёки Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг расмий веб-сайти сайлов.мфа.уз орқали электрон шаклда мурожаат қиладилар.

Фуқаро мурожаатида кўрсатилган шахсга доир маълумотлар уч кун ичида текширилади ҳамда сайловчилар рўйхатига киритилади.

Хориждаги сайлов комиссияси фуқароларни овоз бериш жойи ва вақти тўғрисида огоҳлантиради.

Фуқаро сайловчилар рўйхатига киритилгандан кейин, аҳоли зич жойлашган ҳудудларда муддатидан олдин ёки сайлов куни хориждаги сайлов участкаларида овоз бериши мумкин.

Овоз бериш хориждаги сайлов участкаси жойлашган ҳудуддаги маҳаллий вақт билан 8:00 дан 20:00 га қадар амалга оширилади.