Янгиликлар
15.11.2019
15 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги кенгайтирилган мажлиси бўлиб ўтди.
14.11.2019
2019 йилнинг 14 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни МСК Раиси Мирзо-Улуғбек Элчиевич Абдусаломов олиб борди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
13.11.2019
2019 йил 13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси давлат хокимияти вакиллик органларига сайловлар ўтказилиши муносабати билан Марказий сайлов комиссияси ва Жиззах вилоят адлия бошқармаси ҳамкорликда "Сайлов жараёни иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари" мавзусида семинар ўтказилади. Унда Жиззах Давлат педагогика институти жамоаси ва талабалари иштирок этдилар.
13.11.2019
Тошкентда 2019 йилдаги сайлов кaмпанияси даврида кўмак беришга йўналтирилган БМТ ТД (Бирлашган миллатлар ташкилотининг Тараққиёт дастури)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликдаги лойиҳа фаолияти доирасида сайлов жараёни иштирокчилари учун семинар-тренингларга старт берилди.
12.11.2019
Фарғона шаҳрида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгаши ҳамда вилоят сайлов комиссияси ҳамкорлигида ўтказилган “Ёш сайловчи – 2019” форуми ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга бағишланди.
12.11.2019
Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Жиззах вилояти Зарбдор туманида Марказий сайлов камиссияси ўқув маркази ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Зарбдор туман Кенгаши билан ҳамкорликда “Биз бахтли келажагимиз учун овоз берамиз” шиори остида туман ёшлар ташкилотининг етакчилари билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
12.11.2019
2019 йилнинг 12 ноябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари, сиёсий партиялар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.
11.11.2019
2019 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига умумхалқ сайловлари бўлиб ўтади. Бўлажак сайловларни ўтказиш ва унга тайёргарлик кўриш ишлари тобора қизғин кечмоқда. Сайловда иштирок этиш ҳар бир инсон ҳаётидаги энг масъулиятли давр ҳисобланади. Ахир, ҳар бир фуқаро овози мамлакат тақдири ва унинг эртанги тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Бу йилги сайловлар Ўзбекистонда мутлақо янги шароитда ўтказилади. Шу кунларда Ватанимизнинг барча ҳудудларида сайловларга тайёргарлик кўриш жараёнида ушбу сиёсий кампанияга бағишланган тадбирлар ўтказилмоқда. Тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад сайлов қонунчилигидаги янгиликларни кенг жамоатчиликка етказишдан иборат.
09.11.2019
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг қарорига асосан жорий йил 20 октябрдан 20 ноябрга қадар “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказилмоқда. Шу муносабат билан Фарғона шаҳрида “Биз сайлов қонунчилигини ўрганамиз!” вилоят кўрик-танлови бўлиб ўтди.