• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Фарҳод Анварович Насриддинов Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Жамолитдин Явмитдинович Фахрутдинов Марказий сайлов комиссияси Котибияти ташкилий-назорат бўлимининг бошлиғи этиб тайинланди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Ҳасан Одилович Абдураҳмонов Марказий сайлов комиссияси матбуот хизматининг раҳбари этиб тайинланди. 
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раиси М.Абдусаломов бошчилигидаги йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Марказий сайлов комиссиясининг доимий асосда ишловчи аъзолари ҳамда масъул ходимлари иштирок этди. 
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ғояси, мақсади, руҳи – ҳар бир қоидаси Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон декларацияси, асрлар мобайнида шаклланган демократик қадриятлар, миллий давлатчилик, шунингдек, бир неча минг йиллардан буён авлоддан авлодга мерос бўлиб келаётган ўзбекона ва шарқона давлатни идора этиш ҳамда халқ билан бамаслаҳат сиёсат олиб бориш анъаналарини ўзида тўла мужассамлаштирган.
Бугун 29 ноябрь куни Андижон вилоятидаги Халқ депутатлари Хонобод шаҳар Кенгашининг 3-Аскар ҳамда Халқ депутатлари Олтинкўл тумани Кенгашининг 17-Марказ сайлов округларида бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
Шу кунинг ўзида Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши 16-округи 114-сайлов учаскасида ҳам  бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар бўлиб ўтмоқда.
орий йилнинг 29 ноябрь куни Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашига бўшаб қолган 10-Мирзачўл ва 26-Ёшлик сайлов округларида ташкил этилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Маълумки сайловларда замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллаш  сайловчилар учун қўшимча қулайликлар яратиш билан биргаликда, сайлов комиссиялари ишини ҳам осонлаштиради. Бу борада Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати (СЯЭР) ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини (СЖБАТ) янада такомиллаштириш  орқали фуқароларнинг доимий ва вақтинчалик яшаш жойлари, ҳудудлар, кўчалар, уйлар ва хонадонларнинг номлари ҳамда рақамларини электрон шаклда аниқ-равшан белгиланишини тақозо этади.