Янгиликлар
23.09.2020
Бош Ассамблеянинг етмиш бешинчи сессияси Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тарихида биринчи марта бутунлай янги форматда – коронавирус пандемияси туфайли онлайн мулоқот режимида бўлиб ўтмоқда.
23.09.2020
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи бошланди.
22.09.2020
21 сентябрь куни Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси (A-WЕБ)нинг Ҳиндистон сайлов комиссияси раислиги остида "COVID-19 даврида сайловларни ўтказиш муаммолари, норозиликлар ва протоколлар: мамлакат тажрибасини алмашиш" мавзусида халқаро веб-семинар ўтказилди.
21.09.2020
Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайловининг якуний натижалари эълон қилинди. Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига 5 та, халқ депутатлари шаҳар ва туман Кенгашларига 9 та сайлов округида бўшаб қолган ўринларга ўтказилган депутатлар сайлови якунланди.
21.09.2020
Туркиянинг нуфузли мустақил нашрларидан бири – «Жумҳурият» (Cumhuriyet) газетаси Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясида ўзбек тилида нутқ сўзлаши кутилаётгани муносабати билан мақола чоп этди.
21.09.2020
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси жамоаси Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси Жалил Ҳалилович Норовнинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.
20.09.2020
Атоқли давлат ва жамоат арбоби, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Барноев 56 ёшида вафот этди.
17.09.2020
2020 йил бутун дунёда кураш ва муаммолар йили бўлди, COVID-19 инсоният ҳал қилишга тайёр бўлмаган глобал душман сифатида тан олинди. Коронавирус пандемияси деярли бутун дунёни “ўз назоратига олган” бир пайтда, сайловларни ташкил этиш ва ўтказиш ҳам барча мамлакатлар учун қийинчиликларни келтириб чиқарди. Боиси, овоз бериш жараёнлари вируснинг кенг тарқалишига олиб келиши мумкин. Бундай таҳликали вазиятдан сақланиш мақсадида миллий ҳукуматлар пандемия шароитида зарур демократик сайловларни амалга оширишнинг энг мақбул ва хавфсиз усулларини излай бошладилар.
16.09.2020
AҚШда президентлик сайловлари бир неча босқичда амалга оширилади