Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Раисининг фармойишига биноан Халмухаммед Аитжанович Палуаниязов Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий технологиялар бўйича ўқув маркази директори ўринбосари этиб тайинланди.
Халмухаммед Палуаниязов 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Қорақалпоқ Давлат университетини тамомлаган. Ҳуқуқшунос, 2-даражали юрист, юридик фанлар номзоди.
Бунгача Марказий сайлов комиссияси Котибияти Сайлов қонунчилиги ва замонавий ахборот технологиялар бўйича Ўқув маркази етакчи консультанти лавозимида ишлаб келаётган эди.