• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
Даврон Хидоятов Олий Мажлис Сенати аъзоси этиб сайланди
24.08.2021
2057
Жорий йил  24 август куни Тошкент вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Қўшма мажлисни Марказий сайлов комиссияси Котибият раҳбари Худоёр Маматов кириш сўзи билан очди ва Сайлов кодексининг 78-моддасига мувофиқ энг обрў-эътиборли, тажрибали, ёши улуғ депутатлар орасидан мажлисга раислик қилувчи тўғрисида таклиф киритди.

Йиғилишда Сенат аъзолигига бўладиган сайлов бўйича депутатларга зарурий тушунчалар берилди. Шундан сўнг яширин овоз бериш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзосини сайлаш бўйича сайлов ўтказилди.

Тошкент вилояти хокими, 47-Нурафшон округидан Халқ депутатлари вилоят кенгаши депутати Даврон Абдулпаттахович Хидоятов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

 

Марказий сайлов комиссияси

Матбуот хизмати