Телерадиокомпания директори Жаҳонгир Тўйчиев билан суҳбат чоғида сайлов жараёнининг барча тадбирлари оммавий ахборот воситалари нигоҳида бўлиши сайловларни очиқ ва ошкора, эркин ва адолатли ўтказилишига, жамоатчилик назоратини таъминланишига хизмат қилиши таъкидланди ва бу борада телерадиокомпания жамоаси томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз юритилди. Сайлов кампанияси даврида 13-Қашқадарё сайлов округи ҳудудидаги барча муҳим воқеа ва янгиликларни фуқаролар Қашқадарё телевидениеси ва “Олтин воҳа” радиоси орқали билишларига алоҳида эътибор қаратилгани, барча партияларга сайловолди ташвиқотига ҳажмига кўра бир хил бўлган эфир вақтини бепул бериш йўли билан тенг шароитлар таъминлангани ҳақида тўхталиб ўтилди.
Маълумот учун, Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси 1990 йилда ЕХҲТга аъзо давлатлар Париж саммитининг қарорига асосан «Эркин сайловлар бўйича бюро» сифатида ташкил қилинган.