5 октябрь куни МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк 2-Андижон вилоят округ сайлов комиссияси ва 6- Наманган вилоят округ сайлов комиссиясига ташриф буюрди. Е. Козяк ўз ташрифи давомида Андижон, Наманган шаҳри ва Норин туманида жойлашган сайлов участкаларида бўлиб, сайловчиларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.
МДҲ сайловларни кузатиш миссияси штаби бошлиғи Евгений Козяк:
-Мен Ўзбекистонда саккизинчи маротаба сайловларда иштирок этишим. Октябрь ойида бўлиб ўтадиган Президент сайлови нафақат Ўзбекистон, балки Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакаталари ва халқлари учун ҳам аҳамиятлидир.