• eye Махсус имкониятлар
янгиликлар бўйича излаш
МАЪЛУМОТ
Фотогалерея
МДҲ ПА кузатувчилар гуруҳи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясига ташриф буюрди
08.10.2021
1757
8 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Парламентлараро ассамблеяси Кенгаши Котибияти раиси ўринбосари – МДҲ ПА иштирокчи-давлатларида демократиянинг ривожланиши, парламентаризм ва фуқароларнинг сайлов ҳуқуқларига риоя этилишини мониторинг қилиш халқаро институти (ДПРХИ) директори Иван Мушкет бошчилигидаги делегация вакиллари 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси ва 24- сайлов участкасига ташриф буюришди.

 

Учрашув давомида 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси раиси Одил Абдурахмонов кузатувчиларга сайловга тайёргарлик жараёнлари 2021 йил 23 июль куни Марказий сайлов комисссияси томонидан қабул қилинган  “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича календарь режа” асосида олиб борилаётгани ҳақида маълумот бериб ўтди.

Қайд этиш жоиз, 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссияси  томонидан 822 та сайлов участкаси тузилган. Шу йил Тошкент вилоятининг бир қатор аҳоли пунктлари Тошкент шаҳрига кўчирилиши муносабати билан 58 минг нафар сайловчи овоз бериши учун  25 та янги сайлов участкаси ташкил этилди.  Ҳозирда участка сайлов комиссияси аъзоларини ўқитиш якунланган бўлиб, округ сайлов комиссияси аъзолари уларни синовдан ўтказмоқда.

Кузатувчилар томонидан ўтказилган мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш муддатларига амал қилинмоқда ҳамда округ ва участка сайлов комиссияларини компютер, дастурий маҳсулотлар, ахборот материаллари билан таъминлаш ва жиҳозлаш деярли тўлиқ якунланган. Овоз бериш куни 14-сонли округ сайлов комиссиясининг 12 та сайлов участкасида видеокузатув жараёнлари амалга оширилади.

Шу билан бирга, участка сайлов комиссиялари аъзолари ўқувларда иштирок этишди ҳамда сайловчиларнинг электрон рўйхатлари билан ишлаш кўникмаларини оширишди. Ҳозирда участка сайлов комиссиялари кўнгиллилар ёрдамида рўйхатга олинган сайловчилар тўғрисидаги маълумотларни уйма-уй юриш орқали текширмоқда. Сайловчилар рўйхатини текшириш 2021 йил 14 октябрга қадар якунланади.