13-14 октябрда ўқув семинарлари Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Андижон, Навоий, Хоразм вилоятлари ва Қорақолпоғистон Республикаси ҳудудий бўлинмалари ҳамда аёлларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари учун ўтказилди.
Ўқув семинари иштирокчилари учун “Сайлов ва гендер: сиёсат соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш бўйича халқаро ва миллий амалиёт” номли Услубий қўлланма ишлаб чиқилди.Ушбу қўлланманинг электрон версияси МСК (https://saylov.uz) ва БМТТД (https://www.uz.undp.org) расмий веб-сайтида жойлаштирилган.
Тадбирнинг асосий мақсади аёлларнинг сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг барча босқичларида иштирок этиш имкониятларини янада ошириш, соҳа мутахассиларнинг касбий билим даражасини ошириш.